“Бундан ташқари, 582 киши ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.
Бунга намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар сабаб бўлган.
Аввалроқ Эроннинг Илом вилоятидаги Маликшоҳ шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлиб, уч киши ҳалок бўлган эди.
Эронда инфляция ва миллий валютанинг долларга нисбатан рекорд даражада қадрсизланиши туфайли сўнгги уч йил ичида энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди report.az.