Инсон матонати, иродаси ҳар қандай чекловларни енгиб ўтиши кўп бора исботланган. «Беш ташаббус паралимпиадаси» ҳам жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг матонатини ўзига хос қирраларини намоён этгувчи муҳим тадбир.

Мусобақада ногиронлиги бор шахслар иштирок этиб, спортнинг 12 тури бўйича ўз имкониятларини намоён этдилар.

Шижоат ва матонат беллашувларида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Маълумот учун: ҳар бир йўналишдан 1 нафар аёл ва 1 нафар эркак иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиб, туманлари шаънини ҳимоя қиладилар.