Ушбу анализаторларда ишлаш учун мутахасисслар тайёрлаш жараёни бир кун ҳам тўхтамаган. Эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари, вилоятларда туманлараро лабораториялар, Республика СПИДга қарши кураш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика бўйлаб COVID-19 га чалинган беморларни даволовчи клиникалар етарли миқдорда тест-тизимлар билан таъминланган.

Махсус комиссия томонидан керакли шароитларга эга бўлган хусусий секторда фаолият кўрсатувчи лабораторияларга ҳам коронавирусни аниқловчи ПЗР, ИФА ва ИХЛА таҳлилларини ўтказиш ҳуқуқи берилган, - деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов