Унинг гапларига қараганда, 7 июнь куни тахминан соат 23.15 да у «Нексия-3» автомобилига минган. Йўлда қиз ҳайдовчидан кафе ёнидан тўхташни илтимос қилган ва буюртмани олиш учун машинадан тушиб, сумкасини салонда қолдирган.

Қайтиб келганида машина жойида йўқ эди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қисқа вақт ичида ҳайдовчининг шахсини аниқлашди – у муқаддам судланган 23 ёшли Жавоҳир С. эди. Тез орада у қўлга олинди. Йигит вазиятдан фойдаланиб, қизни қайтиб келишини кутмасдан кетиб қолганини тан олди. Сумкада эса 100 000 сўм пул ва умумий нархи 4 500 000 бўлган учта мобиль телефон бўлган. Мазкур ҳолат асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ

Ахборот хизмати