Натижада, мазкур юклар ҳужжатлар билан солиштирилганида, умумий қиймати 313,6 миллион сўмлик 7840 дона юк автотранспорт воситаларининг мой фильтри товарлари ҳужжатларда камайтириб кўрсатилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.