Божхона органлари томонидан ҳужжатларда қайд этилмаган товар-моддий бойликларнинг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келишини олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой» ТИФ божхона пости томонидан божхона постига кириб келган «Оёқ кийим ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё» товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 549 миллион 795 минг сўмлик 5 турдаги оёқ кийим ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом-ашёлар борлиги аниқланди.