Аввал хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этяпти. Учинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз чорак финал доирасида германиялик Флориан Броскага қарши кортга чиқди

1 соат 27 дақиқа давом этган ўйинда Ҳумоюн рақибини 6:1, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. 

Энди Ҳумоюн ярим финалда М.Мартино -  Л.Пуллан ўйини ғолибига қарши ўйин ўтказади.