Кўргазма миллий маҳсулотларни Озарбайжон бозорига чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш ва экспорт шартномалари портфелини шакллантириш, кўргазма қатнашчиларини республиканинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан кенг таништириш, инвестиция лойиҳалари учун кенг имкониятлар яратиш, Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси ва туристик салоҳиятини ошириш, “Made in Uzbekistan”” брендини шакллантириш каби мақсадларни ўз олдига қўйган.
Ушбу кўргазмада "Ҳунарманд" уюшмасининг 2 нафар аъзоси ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси тасарруфидаги «Craft and art» МЧЖ ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда, деб хабар беряпти республика “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати.