Айни пайтга қадар “Ҳуқуқингиз бор” лойиҳаси доирасида ТДЮУнинг етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек ёш олимлар томонидан аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда юзага келган муаммоли вазиятларни ижобий ҳал этиш борасида малакали юридик маслаҳатлар бериш, аёлларнинг тазйиқлардан ҳимояланиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва эркинликларини тушунтириш ва ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, жойлардаги инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш соҳасида ҳаётий вазиятни ўрганган ҳолда юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг уйғунлигини таъминлаш борасида зарур тавсия ва кўрсатмалар берилган 20 та рисола тайёрланиб, нашр этилди.
Ер олиш, бола учун алимент ундириш, зўравонликдан ҳимояланиш, йўл ҳаракатида қатнашиш, мерос олиш, хорижда ишлаш ва бошқалар каби ҳаётимизнинг турли жабҳаларида учрайдиган муаммоли вазиятларни қамраб олган рисоларнинг электрон нусхалари “Legal Tech” лабораторияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Huquqiy shahar” мобил иловасига жойланди.
Ҳозирда мобил илова фақат Android операцион тизими учун мўлжалланган бўлиб, уни “Play Market” орқали юклаб олишингиз мумкин.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими