Норбеков ядро улоқтириш дастурида ўз ғалабасини тантана қилди. Ушбу машқда вакилимиз 16:13 метр натижа билан энг яхши кўрсаткични қайд этди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 (6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) тага етди.