Натижада авиачиптада кўрсатилган вақт ва йўналишлар бўйича самолётлар учмаган ва йўловчилар билан низоли вазият юзга келган. 

Шу муносабат билан, “Ўзавиация” агентлиги санкция тариқасида "I FLY Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга чартер парвозларни амалга оширишни вақтинчалик тўхтатди.
 
Йўловчиларга авиачипталарни сотиб олишдан олдин режалаштирилган чартер парвозларнинг ҳолати билан "Ўзавиация" агентлиги сайтида (https://uzcaa.uz/uz/table) танишиб чиқиш тавсия этилади.