Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда сўнгги жангида мағлубиятга учраган Шоҳжаҳон Эргашев Топ-15 рейтингини тарк этди. Жалолов ҳам, Эргашев ҳам ўтган ой 13-ўринда қайд этилганди.

Рейтингда 2 нафар боксчимиз қолди:

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қайд этилди;

Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 10-ўринни эгаллади.