Компания 2021 йил июнгача ишдан бўшатилганларнинг барчасига субсидияланган тиббий суғуртани таклиф қилди.
"Корпорация қарорлар қабул қилишда ҳар доим мамлакатда ва дунёда мавжуд вазиятни ҳисобга олади, аммо ИБМ ишимизнинг узоқ муддатли истиқболларига асосланиб ходимларни камайтирди", дейди компания вакили Эда Барбини. "Ушбу қарор баъзи ходимлар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, 2021 йил июнига қадар ишдан бўшатилганларнинг барчасига субсидияланган тиббий суғуртани таклиф этади", дейилади баёнотда.
Матнда ишдан бўшатилган ходимларнинг аниқ сони ҳақида айтиб ўтилмаган, аммо агентлик маълумотларига кўра, ишдан бўшатилганлар минглаб одамни ташкил этиши мумкин.
Агентликка кўра, ишдан бўшатиш асосан Шимолий Америкадаги, шу жумладан Шимолий Каролина, Пенсилвания, Калифорния, Миссури ва Нью-Йорк штатларидаги ишчиларга таъсир қилади.
Аввалроқ, ходимларнинг чорак қисқариши АҚШнинг бошқа йирик технология компаниялари - Uber и Airbnb томонидан эълон қилинган эди.