«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ИИВ кибер жиноятларга қарши курашиш бўлими номидан фуқароларга «турли хил тақиқланган материалларни тарқатувчи элементлар, шу жумладан, зўравонлик, шафқатсизлик тарғиб этувчи, порнографияни ўз ичига олган» ва ҳ.к.лар билан курашиш учун банк картасига 240 минг сўм миқдорида пул ўтказиш зарурлигини айтишади.» - дея огоҳлантирмоқда Тошкент шаҳар ИИВ.

Бу турдаги хабарларга аҳолидан танқидий муносабатда бўлиш сўралган.

Шунингдек, Ички ишлар органлари фуқаролардан ҳеч қандай ҳисоб рақамига пул ўтказмаларини амалга оширишни сўрамаслиги айтилган.