Меморандумга кўра, эндиликда, Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ходимлари Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон давлат консерваторияси ва шу каби манзилларда ўз ижодий малакаларини оширишади.

Таъкидлаш жоизки, бугун икки томонлама келишувга асосан имзоланган, ушбу меморандум доирасида амалга ошириладиган ҳамкорликлар нафақат маълум соҳа ривожига, балки мамлакатимиз истиқболи учун ҳам хизмат қилиб,  кўплаб  ёшлар ҳаётида янги саҳифалар очилишига замин яратади.