Қайд этилишича, 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси тунги соат 03:30 ларда Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирининг ичида ёнғин чиққан. Тунги хизматга жалб қилинган бир нечта ходим буни сезиб қолган. ИИБ ходимлари ичкарида 3 нафар фуқаро ухлаб ётганини кўришган.

Шундан сўнг улар дераза ойнасини синдириб, кучли тутун таъсирида карахт бўлиб қолган фуқароларни кўчага олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган.

3 нафар фуқаронинг ҳаммаси ҳозирда соғ саломат.