Хабарда Ўзбекистонда видеоларга лайк босиш ва изоҳ ёзиш орқали пул топиш айтиладиган ХCМ молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бораётгани ва бу “тузоққа” ИИО ходимлари ҳам тушиб, унинг ёйилишида ҳисса қўшаётгани айтилган.
Ҳозирда пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият амалга оширилганлиги, шунингдек бу орқали жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилганлиги ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг ушбу платформани тарғиб қилишида иштироки бўйича хизмат текшируви тайинланган.