Бу ҳақда бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу платформа айни пайтда ўз фаолиятини номаълум сабабга кўра тўхтатганлиги ва мурожаат қилувчи шахсларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Шундан келиб чиқиб, 3 сентябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддасини 3-қисми «а,в» бандлари (Пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноий ҳодисани ва жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш, шунингдек тергов жараёнини тез ва сифатли амалга ошириш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг малакали терговчиларидан иборат тергов гуруҳи тузилди.
Ҳозирда тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноят иши доирасида жабрланувчилар сони ва уларга етказилган зарар миқдорини аниқлашга киришилган.
"Ушбу латформа орқали моддий зарар кўрган шахслардан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефон: 62 224-56-81; 62 224-56-85," дейилади хабарда.