Таъкидланишича, тегишли ҳужжат режалаштириш, ташкиллаштириш, реклама ва намойишлар, юришлар ёки жамоат тартибсизликларига олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ маълумотларга ҳам тааллуқлидир. Бу қонунни Харрисон штатининг Ахборот, маданият ва спорт вазири Мвакеймбе имзолаган.

Мазкур меъёрий ҳужжатга кўра, интернетда 10 категорияга мансуб ахборотлар, фото ва видеоматериаллар тарқатмаслик белгиланди. Бундан ташқари, жамоат хавфсизлиги, шахсий ҳаёт, дин, шунингдек ҳар қандай нотўғри ва ноаниқ маълумотларнинг нашр этилиши тақиқланди.

Мазкур қонунни бузганлар бир йиллик қамоқ жазоси ёки 2 200 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.