Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир давомида “Дўстлик” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Х ва Р.Т икки бош бўрсиқни ҳеч қандай рухсатномасиз табиатдан ушлаб, ўз хонадонларида сақлаётгани аниқланди. Фуқаролар бу ёввойи жониворларни 3 500 000 сўмга сотмоқчи бўлишган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.
Бўрсиқларни табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда.