У икки фуқаронинг чўкиш хавфи остида қолганини кўриб, зудлик билан ёрдамга шошилди. Вазиятнинг ўта хавфлилигига қарамай, капитан Отабек Ҳакимов сувга тушиб, фуқаролардан бирини канал қирғоғига олиб чиқишга муваффақ бўлди.
Кўрсатилган тезкор ва амалий ёрдам натижасида икки фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Уларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шундан сўнг шифохонага етказилди.
Хизмат вазифасини бажариш чоғидаги жасорати, тезкорлиги ва фидокорона ҳаракатлари учун капитан Отабек Ҳакимов муносиб рағбатлантирилди.
У пул мукофоти ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.