Самимий мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда Марказ раҳбари Э.Туляков элчи К.Оболенскийни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳияти, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг натижалари, шунингдек «Тараққиёт стратегияси» марказининг мақсад ва вазифалари, фаолият кўлами билан яқиндан таништириб ўтди.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам атрофлича муҳокама қилишди. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакатнинг «ақл марказлари» ўртасида доимий тажриба алмашилишининг йўлга қўйилишидан манфаатдор эканликларини таъкидлаб, Швейцария ва Ўзбекистон мутахассислари ҳамда экспертлари иштирокида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олишди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати