Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шу каби, Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Департаментнинг Избоскан тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвия давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.