Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларимизга қуйидаги қулайликлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўналишида:
2020 йил 13 мартда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида “Фуқароликни тан олиш” институти жорий этилди.
Мазкур қонунга ўзгартиришлар киритилиши натижасида 72 мингдан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқароси деган юксак мақомга эга бўлдилар.
Соҳани рақамлаштириш яъни Электрон ахборот тизимлари йўналиши бўйича:
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, давлат божи тўловларини электрон ҳамёнлар, (Payme, Click, Upay каби) электрон тўлов тизимлари ёки тўлов терминаллари ёрдамида осон тўлаш имкониятлари яратилди.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “E-mehmon” дастури ишлаб чиқилиб, ушбу дастур орқали — хусусий уй-жой, корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги ётоқхоналар, жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг имконияти яратилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари “Манзил” тизими орқали доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳамда республиканинг қолган ҳудудларида ЯИДХП орқали доимий ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари учун “манзил” электрон тизими яратилди.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш учун электрон тарзда мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тизими ишга туширилиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилиб, фуқаролик масалаларини тизим орқали кўриб чиқиш йўлга қўйилди.
Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда аризаларини юборишлари талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрь кунидаги ПФ-6065-сон “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 март кунидаги ВМҚ-129-сон “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси ўрнига 2021 йилнинг 1 январь кунидан эътиборан идентификация ID-карталари расмийлаштириш жорий қилинди.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида республика бўйлаб жами 247 та ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари махсус техник қурилмалар, компьютер жиҳозлари билан жиҳозланиб идентификация ID-карталари расмийлаштириш пунктлари ташкил этилди.
Маълумот учун: 2021 йил 1 январь кунидан бугунга қадар жами 1 миллион 500 мингдан ортиқ ID-карта расмийлаштирилди (1 миллион 540 минг 300 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID-картаси, 16 минг 942 та фуқаролиги йўқ шахс идентификацияловчи ID-картаси, 26 минг 116 та чет давлат фуқароси идентификацияловчи ID-картасини ташкил этади).
Ички миграция йўналиши бўйича:
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби ислоҳ қилиниб тартиб таомиллари соддалаштирилди.
Соддалаштиришлар ўзида қуйидагиларни акс эттирди:
- фуқароларга биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини ўзи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлган манзил билан бир қаторда эгалигида бўлган уй-жой майдонига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш имкониятини яратилди.
Ўзгартириш киритилгунига қадар фуқароларнинг биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини ўзи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлган манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишиши мумкин бўлган.
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлмаган фуқароларга иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга бўлган чеклов бекор қилинди;
Киритилган ўзгартиришларга асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаётган, аммо рўйхатдан ўтмаган фуқароларга иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишларига имкон яратилиб, фуқароларнинг эркин кўчиб юриш ва хусусий мулк соҳасидаги конституциявий ҳуқуқлари таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПФ–5156-сонли Фармони ва 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сонли Қарорига асосан 2019 йилнинг 1 январь кунидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чет элга вақтинча чиқиш рухсатнома ёзуви стикери расмийлаштириш тартиби бекор қилиниб, унинг ўрнига Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш жорий этилди (маълумот учун: 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар 6 миллион 183 минг 355 нафар фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилди).
Хорижий фуқароларни ҳисобга олиш йўналиши бўйича:
Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш, унинг салоҳиятини ошириш, туризм ва инвестор сифатида кириб келаётган чет эл фуқароларини Ўзбекистон ҳудудида вақтинча ва доимий яшашга қолишларида уларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда 57 та хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасига электрон виза асосида кириш тартиби ҳамда 76 та хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида 30 кунгача визасиз бўлиш, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгиланди.
Шулар билан биргаликда, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлари Ҳукуматлари билан тузилган халқаро шартномаларига асосан чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасида бўлишининг алоҳида тартиби белгиланди.
Жумладан, 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган “2018 йил 9 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Баённомасига асосан 10 кун давомида;
2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисида” Битимга асосан 15 кун мобайнида ўзлари бўлиб турган давлатининг ваколатли органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) мажбуриятидан озод қилинди.