“Сийдик-тош касаллиги. Ўнг буйрак тошлари. Гидронефроз ўнгда. II даража” ташхиси билан муассасанинг урология бўлимига келтирилган Дониёржоннинг ўнг буйрагида 2 та тош борлиги тасдиқланди. 

Жарроҳлар ингичка найча орқали боланинг буйрагидаги тошларни лазерда майдалаб, чиқариб олишди.  

Амалиёт кам инвазив усулда бажарилгани туфайли Дониёржонга 3 кунда уйига рухсат берилиши кутилмоқда.