Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябрид бўлиб ўтган ŠKODA савдо белгисининг илк дилерлик маркази очилишида бренднинг илк автомобили,
Volkswagen концернининг кроссоверлар туркумидаги флагмани, 2021 модель йилига мансуб ŠKODA KODIAQ тўлиқ ўлчамли йўлтанламаси тақдим этилган эди. Автомобиллар маҳаллий иқлим ва ишлатилиш шароитларини инобатга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган ва 2,0 литрли 180 от кучига эга турбо двигатель билан бойитилган.
Тўлиқ ўлчамли ŠKODA KODIAQ кроссоверига:
- Юрган масофаларини инобатга олмаган ҳолда 2 йиллик кафолат муддати;
- Юрган масофаларини инобатга олмаган ҳолда лак ва бўёқ қопламаларига 3 йиллик кафолат;
- Юрган масофаларини инобатга олмаган ҳолда коррозиядан ҳимояга 12 йиллик кафолат, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.