Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Шин раҳбарлигида ишчи гуруҳ Қашқадарёда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республика Мактабгача таълим вазирлиги таълим сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиқ ўринбосари Дилафрўз Маҳмудова Косон туманидаги 2- ҳамда 4-давлат мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнлар билан танишди.

Шундан сўнг “Shafoat mehrijon» давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида «Илк қадам” давлат дастури мазмун-моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда барча туман, шаҳар давлат-хусусий шерикчилик, оилавий мактабгача таълим ташкилотлари услубчи ва тарбиячилари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республика Мактабгача таълим вазирлиги таълим сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиқ ўринбосари Дилафрўз Маҳмудова, мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мактабгача таълим методика кафедраси катта ўқитувчилари Мавлуда Рустамова, Малика Файзуллаева, Зебо Омаровалар “Илк қадам” давлат дастури афзалликлари хусусида маъруза қилдилар.

Семинар эркин фикр алмашиш, савол-жавоб тарзида ўтиб, ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлди.