Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 13,4 миллиард долларга камайиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, пандемия туфайли кечаги савдоларда Teslaнинг акциялари 8,06 фоизга арзонлашгани бунга сабаб бўлган.
Айни пайтда Маск дунё бойлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 176 миллиард долларни ташкил этади. Ваҳолангки, у шу ойнинг бошида 190 миллиард доллар сармояси билан дунё бойлари рўйхатини бошида турган эди. Бугун унинг ўрнини АҚШнинг Amazon корпорацияси эгаси Жефф Безос эгаллади. Уйнинг бойлиги 180 миллиард долларга тенг.