Маскнинг бойлиги 84,8 миллиард долларга етди. Шундай қилиб, у даромади 84,6 миллиард долларга баҳоланаётган “Louis Vuitton Moet Hennessy” компаниялар гуруҳи раҳбари Бернар Арнони бешинчи ўринга туширди. Агентлик маълумотларига кўра, Tesla акциялари йил давомида 339 фоизга ўсди ва Маскнинг бойлиги 57,2 миллиард долларга ошди.
Рейтингнинг кучли учлиги ўзгаришсиз қолди. Биринчи ўринни Amazon раҳбари Жефф Безос (188 миллиард доллар), иккинчи ўринни Microsoft раҳбари Билль Гейтс (121 миллиард доллар) эгаллаб турибди. Facebook асосчиси Марк Сукерберг (99 миллиард доллар) эса учликка якун ясайди. Рўйхатда жами 500 миллиардер бор, уларнинг 24 нафари россиялик.
Аввалроқ хонанда Полина Гагарина Forbes журнали томонидан тузилган Россия шоу-бизнесининг энг бой юлдузлари рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилган эди. У 6,4 миллион доллар даромад билан олтинчи ўринни эгаллади.