“Англия ва Францияни ажратиб турувчи сув учун янги ном”, деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида ва Вашингтон номи билан аталган бўғознинг географик харитасини жойлади.
Аввалроқ АҚШнинг янги Президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазининг номини Америка кўрфазига ўзгартириш жараёни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди – ҳужжатга кўра, АҚШ ички ишлар вазири “30 кун ичида унинг номини ўзгартириш бўйича барча “зарурий чоралар”ни кўриши керак”. Трамп бу ниятини инаугурациядан олдин ҳам эълон қилиб, бу қадам унинг маъмурияти янги сиёсатининг бир қисми бўлишини таъкидлади, деб хабар беради ria.ru.