Fox News телеканали хабарига кўра, тадбиркор Хиллсборо шаҳридаги вилласини 32 миллион долларга сотган. Бу вилла Маскнинг сўнгги мулки эди, дейди “Бизнес Online”.
Aввалроқ дунёнинг энг бой одами агар ижтимоий медиа платформа буни маъқуллаган тақдирда, ўз акцияларининг 10 фоизини сотишини маълум қилган эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти унинг бу қарорини қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг у 9,2 миллион акцияни 9,9 миллиард долларга сотди.
Ноябр ойи охирида Маск Teslaнинг қўшимча 1 миллиард долларлик акцияларини 2022-йил бошида тугайдиган шартномалар учун солиқ тўлаш мақсадида сотганди.