Бу Recodeнинг 2021 йилгача бўлган барча хайрия маблағлари ҳақидаги тахминларидан икки баравар кўпдир.
Маскнинг энг катта хайр-эҳсони 100 миллион доллар бўлиб, у карбонат ангидрид газини олишнинг энг яхши технологиясини ихтиро қилишга ваъда берган тадбиркорга йўналтирилган. У Starship космик кемасининг прототиплари ишлаб чиқарилаётган ва синовдан ўтказилаётган Бока Чика экспериментал космик маркази атрофидаги мактабларга ва унинг инфратузилмасини ривожлантиришга 30 миллион доллар хайрия қилди.
Khan Academyнинг онлайн курс платформасига 5 миллион доллар ажратилди. Миллиардер худди шунча маблағни Бостонлик коронавирус тадқиқотчиларига тақдим қилган. Шунингдек, ўзи яқинда кўчиб келган Техасдаги озиқ-овқат банкларини бошқарадиган Feeding Texas компаниясига 1 миллион доллар берган.
Barstool Sports томонидан ташкил этилган фондга, SteamSpace томонидан ўтказиладиган космик мусобақалар ва ривожланаётган мамлакатларда Интернетга киришни кенгайтириш бўйича ЮНИСEФ лойиҳасига берилган хайрия маблағлари ҳам шулар жумласидандир.