Жараён test2020.uz сайти орқали онлайн транслация қилинмоқда.
1-сменада ўтказилган тест синовлари вақтида ижтимоий тармоқларда турли расмлар тарқалди. Улардан бири юқорида келтирилган. Давлат тест маркази ушбу ҳолатга изоҳ берди.
«Мазкур расм 25 август куни Андижон вилоятида ҳокимият ташаббуси билан ўтказилган семинарда олинган бўлиб, у бугунги тест синовларига алоқадор эмас.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа расмлар ҳам ўрганилмоқда ва ўрганиш натижасида керакли чоралар кўрилади.
Абитуриентлардан тест синовларига фақатгина паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан келишларини сўраймиз.
Агар жараёнда тақиқланган воситалар аниқланса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилади», дейилади ДТМ хабарида.