Сейсмик ҳодиса Малуку орол провинциясида, Малуку, Танимбар, Кеи ва Ару ороллари туманларида юз берди. Зилзила ўчоғи денгизда, Жануби-Шарқий Малуку орол округи (Танимбар архипелаги) қирғоқларидан 125 километр жануби-шарқда, 97 километр чуқурликда жойлашган.
Ер силкинишларини Кеи архипелагидаги Саумлаки, Добо шаҳарлари, Соронг ва Каймана (Ғарбий Папуа), шунингдек Банда аҳолиси ҳис қилган.
Цунами хавфи эълон қилинмади. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, дейилади mir24.tv сайтида.