6,2 магнитудадаги ер силкинишининг маркази Сулавеси провинциясининг Мамуджу шаҳри яқинида аниқланган.
Ҳудуддаги кўп бинолар вайрон бўлган. Қутқарувчилар вайроналар тагидаги одамларни қутқариш учун оғир техникалардан фойдаланяпти. Кейинчалик Франс Пресс маҳаллий ҳокимият маълумотига таяниб қурбонлар сони 34 кишига етганини қайд қилди, деб хабар беради РИА Новости.