«Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ таъсис этилаётган ушбу лабораториянинг асосий вазифалари:
умумтаълим мактабларида инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
инклюзив таълимнинг методик таъминотини (дастурлар, раҳбар, педагог ва мутахассисларга методик тавсиялар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш;
инклюзив таълимнинг барча субъектлари учун психологик-педагогик ва ижтимоий ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш.