Юбилей медали билан ШҲТга аъзо давлатларнинг давлат хизматчилари ва жамоат арбоблари, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг доимий органлари мансабдор шахслари ва ШҲТ ни ташкил этишда катта шахсий ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси номидан ҳамкасбларни мазкур юксак эътироф билан табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятларида омад тилаб қоламиз, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.