Воқеа ушбу қурилиш объектининг оқава сувлари учун хандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Аниқланишича, мазкур хандақни қазиш ишлари ер сатҳидан 4 метр чуқурликка етганда, тупроқ қатлами кўчиб, фуқаро устига тушиб кетади. Айни ҳодисага гувоҳ бўлган қурувчилар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, содир бўлган вазият ҳақида хабар берган.
Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар фуқарони чуқурликдан олиб қичиб, тиббий ёрдам хизматига топширдилар, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.