Мазкур юбилей медалини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧБК) 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида Кенгаш фаолиятида кўп томонлама ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшган аъзо давлатлар вакилларига топширилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун: Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧБК) Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форумдир. ОҲИЧБК – Осиё ва глобал дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик ўртасидаги бевосита боғлиқликни тушунишга асосланган форум.
Тақдирлаш маросимида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори бошчилигидаги Марказ ходимлари, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Бош котиби Элчи Кайрат Сарибай ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакили Адел Моҳаммад ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизнинг ОҲИЧБК фаолиятидаги фаол иштироки ва Ўзбекистон томонидан эълон қилинган ташаббусларни амалга ошириш сиёсий ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, хавфсизликни сақлашда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Литва Республикаси Омбудсмани, Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, БМТ Халқаро миграция ташкилоти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ва Парламентлараро Иттифоқи «Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 30 йиллиги» медали билан тақдирланган.
Тақдирлаш маросимида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Бош котиби Элчи Кайрат Сарибай «Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 30 йиллиги» медалини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорига тантанали равишда топширди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.