Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади.
Табрикни Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоров мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.