Навоий вилояти Маънавият ва маърифат бўлими, Ғозғон шаҳар ҳамда Нурота туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан "Сиз ҳамиша эъзоздасиз" шиори остида Ғозғон шаҳрида истиқомат қилаётган 2-жаҳон уруши қатнашчиси Турсунқул бобо Эргашев хонадонида бўлиб, у киши ҳолидан хабар олинди.
Вилоят маданият бошқармасидан ташриф буюрган санъаткорлар томонидан кўнгилни хушнуд этувчи дилрабо куйлар куйланди.
Ғозғон шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан отахоннинг уй юмушларига кўмаклашилди.