Клубнинг мақсади – бошқарув соҳасида аёлларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда вазирлик бошқарув ходимлари орасида гендер тенглигини таъминлаш, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Клуб аъзоларининг барчаси вазирлик Марказий аппарати аёл ходимларидир.

Клуб аёллар учраётган асосий қийинчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконларини ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқарув фазилатлари ва етакчилик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тренинглар орқали аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантиради.

“Аёллар клуби” учрашувлар ва мотивацион тренинглар шаклида фаолият юритади ҳамда аъзолари ўртасида ўзаро фикр ва тажриба алмашишнинг самарали платформаси бўлиб хизмат қилади.

“Аёллар клуби”нинг дастурига бошқарув услублари ва усуллари, аёл раҳбарнинг имиджини шакллантиришга, музокаралар олиб бориш кўникмаларига, Ўзбекистон аёлларининг ҳуқуқ ва имкониятлари бўйича тренинглар, тақдимотлар, маҳорат дарсларини ўтказиш киритилган.

Дастур 6 ойга мўлжалланган бўлиб, унинг якунида иштирокчилар тегишли сертификатга эга бўладилар.