Мазкур видеолавҳа Самарқанднинг тарихий-маданий обидалари, шунингдек, “Боқий шаҳар” мажмуаси ва замонавий аэропорт ҳақида ҳикоя қилади.

Видеолавҳа Хитой аудиторияси учун мўлжалланган бўлиб, матнларга хитой тилида овоз бериш ёш санъаткор-ижодкор Ширин Абдуллаева томонидан амалга оширилган.

“Ипак йўли ҳикоялари: Самарқанд” видеолавҳаси Хитой ахборот маконидаги ижтимоий тармоқларда, етакчи телеканалларда, интернет саҳифаларида, шунингдек, турли маданий-туризм тадбирларида кенг намойиш этилади.

Хитойда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш бўйича элчихона «Shanghai Art Fair International Exhibition Co. Ltd» компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Худди шундай видеолавҳалар Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарлари ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор масканлари бўйича ҳам тайёрланиши режалаштирилган.

Мазкур видеолавҳалар туркумини тайёрлашдан мақсад Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқимини янада кенгроқ жалб этишдан иборатдир. Шу боисдан ушбу видеоҳикояларни инглиз, француз, немис, япон, корейс, испан тилларига ҳам таржима қилиш кўзда тутилган.