Иқболжон Холдаров (2-0, 2 КО) шу йил 21 май куни Мексикада рингга кўтарилиши ҳақида аввалроқ хабарлар тарқалган эди. Мазкур жангда ҳамюртимизга мезбонлар вакили Рамон Баражас рақиблик қилади. Бу ҳақда Холдаровнинг ўзи маълум қилмоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Баражас профессионал боксда 43 та жанг ўтказиб, 14 марта ғалаба қозонган, 27 бор мағлубиятга учраган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу оқшомда яна бир боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳам рингга чиқади.