Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов ҳамда Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сув ресурслари, айланма иқтисодиёт ва қаттиқ чиқиндилар бўйича қўшма ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар Сирдарё ҳавзасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув сифати бўйича қўшма ишчи гуруҳ ишини жадаллаштиришга келишди.

Бундан ташқари, Қозоғистон томони C5 + 1 иштирокчилари мамлакатларининг онлайн учрашувига таклифнома тақдим этди.

Учрашув якуни бўйича томонлар  ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат ўмитаси ахборот хизмати.