Тошкент шаҳридаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари – Мубина Шуҳратуллаева, Алиса Яхонтова, Бехруз Бахтияров, Владимир Матвеевлар “Ты гений” Халқаро танловининг “Стоп Коронавирус” номинациясида биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражали дипломига сазавор бўлди.
-Бундай танловлар ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, уларнинг маданий савиясини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш билан бирга, ташаббускор ва фидойи педагогларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Чилонзор туманидаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Ҳамидулла Сагдуллаев. - Ўқув муассасамизнинг ўқувчилари мусиқа ва саньат йўналишларида шаҳар, республика ва халқаро танловларда ҳам фаол иштирок этиб, ғолиб бўлаётганлиги, қалбимизга ўзгача бир ғурур бағишлайди.
Мактаб жамоаси 2019 йилнинг декабрь ойида Москвада шаҳрида ўтказилган Халқаро онлайн танловида Гран При ва 3 та Олий ўринни, ўша йили Германиянинг GIZ ташкилоти томонидан ўтказилган халқаро онлайн танловда фахрли учинчи ўринга сазовор бўлишди. Жорий йилнинг февраль ва март ойларида Россиянинг Воронежь шаҳрида ўтказилган “RIVE de RIVE” Халқаро танловида 15 нафар ёшларимиз онлайн тарзда қатнашиб, юксак ўринларни қўлга киритди.