Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил январь-июль ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 59 700 та бўлиб, улар иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланганда:
савдода – 21 425 та;
саноатда – 12 319 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 8 326 та;
қурилишда – 4 075 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 3 817 та;
ахборот ва алоқада – 1 496 та;
ташиш ва сақлашда – 1 495 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда – 1 032 та;
бошқа соҳаларда – 5 715 тани ташкил этган.