Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистондан экспорт юклари Ироққа келганда амалга ошириладиган тартиблар, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва божхона тўловидан ташқари мавжуд тўловлар муҳокама қилинди.
Томонлар Ироққа маҳсулотлар экспорт қилинишида давлатлар учун алоҳида божхона тарифлари мавжудлиги, икки давлат божхона қўмиталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда бу борада тегишли битимни ишлаб чиқиш масаласида фикр алмашди.
Ўзбекистондан Ироққа озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини, Ироқдан Ўзбекистонга хурмо ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда “яшил коридор” тизимини йўлга қўйиш, “Baghdad International Fair” халқаро кўргазмасининг Ўзбекистон павильонида намойиш этиш учун олиб келинадиган маҳсулотларни Бағдодга киришида божхона текширувларини енгиллаштириш борасида ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди.
Ўз навбатида, суҳбатдош Ироқда фақатгина божхона ва ҚҚС тўловлари мавжуд экани ҳамда у ҳам Ироқ Божхона қўмитаси томонидан назорат қилинишини маълум қилди. Ироқда божхона тарифлари ҳамма давлат учун бир хил қилиб белгиланган. Фақатгина Иордания билан ўзига хос тарифлар мавжуд.
Суҳбатдош дастлаб Ўзбекистон ва Ироқ божхона қўмиталари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маъқуллигини таъкидлади. Ўзбекистон товарлари учун “яшил коридор” масаласи Ироқ Савдо вазирлиги масъул экани қайд этилди.
Анбар провинцияси Савдо палатаси раиси билан учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Музокараларда 3 та асосий йўналиш: