“Дастлабки баҳоларга кўра, бир неча америкалик ҳарбий хизматчи яраланди. База ходимлари ҳозирда етказилган зарарни баҳоламоқда”, деди АҚШ ҳарбий вакили агентликнинг воқеа юзасидан изоҳ бериш сўровига жавобан.

Ироқ ОАВларининг аввалроқ эълон қилинган хабарларига кўра, базага камида иккита ракета учирилди. “РИА Новости”нинг маҳаллий хавфсизлик хизматларидаги манбасига кўра, ракеталар юк машинасидан амалга оширилди.

Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, президент Жо Байден ва вице-президент Камала Ҳаррис ҳарбий базага қилинган ҳужум ҳақида маълумот олишди ва АҚШ қўшинларини Яқин Шарқда ҳимоя қилиш чораларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, миллий хавфсизлик гуруҳи минтақадаги кескинликни камайтириш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳақида давлат раҳбарига маълумот берди, деб хабар беради ria.ru.