Масалан, ўз ишлаб чиқариши деярли йўқ бўлган, ички бозорни тўлдириш учун 100 миллиард долларлик маҳсулотни четдан солиб олувчи Ироқ мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун истиқболли бозор ҳисобланади.
Шу муносабат билан, Ироқдан 150 та йирик компания Ўзбекистонга олиб келингани ижобий баҳоланди.
Улар биздаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳайрон қолганини, олдинлари Ўзбекистон маҳсулотлари тўғрисида деярли тушунчаси бўлмаганини айтяпти. Улар Ироқда корхоналаримизнинг расмий дистрибюторини очиб, Яқин Шарқ бозорларига жадал кириб боришни режа қиляпти.
Натижада шу йилнинг ўзида Ироққа юзлаб миллион долларлик маҳсулотлар етказиб беришга келишилди.
Тегишли давлатлардаги элчиларимиз Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан ҳам шу тартибда ишлаб, ҳамкорлар топиши ва бу бозорларга кириш бўйича ишлаши кераклиги қайд этилди.